Челябинскда ўнинчи синф ўқувчиси турар жойнинг олтинчи қаватидаги квартирада юзага келган ёнғиндан икки ўсмирни қутқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ёнғин ўтган дам олиш кунлари юз берди. Мазкур квартирада кекса аёл 10, 12 ёшли набиралари билан бирга яшаган. Қайсидир лаҳзада ёлғиз қолган болалар гугурт билан ўйнаши оқибатида кресло ёна бошлаган. Болалар балконга чиқиб ёрдамга чақирган.
Қўшни квартирага меҳмон бўлиб келган ўнинчи синф ўқувчиси Артём Полукеев балконнинг дераза блокини бузишга қарор қилган ва болаларни ўзи томонга чақирган. Оқибатда болалар жабрланмаган.
Изоҳ (0)