Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва 20 февраль куни суд унга нисбатан коррупция иши бўйича чиқарган айблов ҳукми устидан шикоят берди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбари ҳимоячиси хабарига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Апелляция мазмуни суд қарорида суд жараёни ва ҳимоя томонидан эслатиб ўтилган элементларга даҳлдор 38 та унутиб қолдириш борлигини кўрсатади. Шунингдек, қарорда қўлланилаётган атамаларда 16 та қарама-қаршилик ва бешта тушунарсиз ҳолат мавжуд. Ҳимоя ушбу камчиликларни тузатиш билан 24 январь куни чиқарилган қарорни ўзгатириш ва бутун суд жараёнини бекор қилиш ёки Лула да Силвани айбсиз деб топиш илтимоси билан мурожаат қилмоқда», — дейилади собиқ президент манфаатларини ифодаловчи саккиз адвокат имзолаган баёнотда.
Гап Лула да Силванинг ҳимояси иккинчи инстанция судида бериши мумкин бўлган охирги апелляция ҳақида бормоқда.
Изоҳ (0)