Америка регуляторлари 2008 йилги молиявий инқироздан буён дунё банкларини жами суммаси 243 миллиард долларга тенг жаримага тортди. Бу ҳақда Keefe, Bryuette & Woods ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади «Интерфакс».
Жарималарнинг аксарияти ипотека активлари сифати бўйича инвесторларни алдаш билан боғлиқ.
Бадал тўлаш бўйича етакчи Bank of America ҳисобланади — охирги ўн йилда у 76,1 миллиард долларга тенг жарималар тўлади. Иккинчи ўриндан 43,7 миллиард доллар кўрсаткич билан JPMorgan Chase ва учинчи ўриндан Citigroup (19 миллиард доллар) жой олди.
Хорижий банклардан энг кўп бадал тўлаганлар Deutsche Bank (14 миллиард доллар) ва Royal Bank of Scotland (10,1 миллиард доллар) бўлди.
Изоҳ (0)