Англия Кубогининг чорак финалига йўлланма олган олтинчи жамоа номи ҳам аниқ бўлди. Бу «Манчестер Сити» эмас.
Хосеп Гвардиола шогирдлари бу йўлда «Уиган» билан тўқнаш келди. «Шаҳарликлар» қуйи лига клубини осонгина таслим этиши кутилганди. Бироқ битта таймни бир киши кам ўтказишга мажбур бўлган «Сити» тақдирга тан берди.
Мавсум бошидан буён «Манчестер Сити» 4 та фронтда кураш олиб бораётганди: АПЛ, Лига Кубоги, Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигаси. Энди шулардан 1 таси бу мавсум ҳисобидан саробга айланди.
Бунгача «Челси», «Саутгемптон», «Брайтон», «Лестер» ва «Манчестер Юнайтед» клублари чорак финал масаласини ижобий ҳал қилган бўлса, «Тоттенҳэм» ҳамда «Суонси» такрорий ўйинларга қолиб кетганди. Мазкур икки клуб чорак финал масаласини 27—28 февраль кунлари ҳал қилишга уриниб кўради.
Изоҳ (0)