Венесуэла ўз криптовалютаси El Petro’ни ишга туширди. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуронинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди, деб ёзади «РБК».
«Ҳамкасблар, бир неча дақиқадан сўнг иқтисодиётимизни мустаҳкамловчи ўз криптовалютамиз El Petro’ни ишга туширамиз», — деб ёзди у.
Венесуэланинг ўз криптовалютаси бўлиши ҳақида Мадуро 2017 йилнинг декабрида маълум қилган эди. У 2018 йилнинг январида 100 миллион криптовалюта чиқаришга буйруқ берди ва ҳар бир El Petro’нинг қиймати Венесуэла нефтининг бир баррелига тенг бўлишини таъкидлади.
Изоҳ (0)