Эрон пойтахти Теҳронда бўлиб ўтаётган намойиш чоғида автобус бир гуруҳ полициячиларга келиб урилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа 20 февраль куни рўй берган. Полиция идораси олдидаги майдонда сўфийлар жамоаси ҳибсдаги жамоа вакилини озод қилиш талаби билан норозилик акцияси уюштираётган эди. Кутилмаганда автобус тартиб-интизом сақлаб турган полициячилар устига босиб келган.
Ҳужум оқибатида уч полициячи ҳалок бўлди, етти нафари яраланди.
Ҳужумни уюштирган ҳайдовчи ушланди. Полиция ҳудудни назорат остига олиб, тергов ишларини бошлаб юборди.
Изоҳ (0)