Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Англия Кубогининг чорак финалига 1 та ўйин орқали йўл ола билмади.
Чемпионлар Лигасида мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган «шпорлар» чорак финалда қуйи лига вакили бўлган «Рочдейл» билан тўқнаш келди. Беллашувда «Тоттенҳэм»нинг янги аъзоси Лукас Моура Париждан етиб келганидан буён илк голини урди. Сўнгги дақиқаларда эса Ҳарри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, гўёки барча масалани ҳал қилгандек бўлди.
Аммо «Рочдейл» футболчилари сўнгги сонияларда гол уриб, Лондон клубига ғалабани раво кўрмади. Аниқроғи, меҳмонлар хотиржамликка бироз эрта берилган бўлиб чиқди.
Чорак финал йўлида, шунингдек, «Суонси» ҳам асосий вақтда масалани ҳал қила олмаганди. Энди мазкур клублар такрорий ўйинларда иштирок этишларига тўғри келади. Ҳозирча «Челси», «Саутгемптон», «Брайтон», «Лестер» ва «Манчестер Юнайтед» клублари чорак финал масаласини ҳал қилиб бўлган. Бугун «Манчестер Сити» шу йўлда омадини синаб кўради.
«Севилья»га қарши ўйин олдидан Лукакунинг дубли «Юнайтед»ни Англия Кубогида чорак финалга олиб чиқди
Англия Кубоги 1/8 финал 18 февраль, якшанба«Рочдейл» — «Тоттенҳэм» 2:2
Голлар: Иан Хендерсон, 45 (1:0). Лукас Моура, 59 (1:1). Ҳарри Кейн, 88-пен (1:2). Стив Дэвис, 93+ (2:2).19 февраль, душанба«Уиган» — «Манчестер Сити»
Изоҳ (0)