Тожикистоннинг «Тожиктелеком» давлат интернет-провайдери бошқа хусусий провайдерлар ва уяли алоқа компанияларига интернет-трафик сотувчи ягона компанияга айланади. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Олдин провайдерларнинг ўзлари трафикни қаердан сотволишни ҳал қилиши мумкин эди. Одатда улар Қирғизистон, Ўзбекистон ёки Хитойдан трафик сотиб оларди. Энди хусусий компанияларга бундай қилиш тақиқланди.
Давлат интернет-провайдери раҳбарияти ҳеч қандай қонунчилик бузилмаган деб ҳисобламоқда. Бундан буён ҳукуматнинг «Ягона коммутацион алоқа марказини яратиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ барча трафик бир ердан узатилиши талаб этилади.
Изоҳ (0)