Жанубий Кореянинг Пхёнчхандаги қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилаётган ҳудудда янги вирусни юқтирганлар сони 283 кишига етди. Бу ҳақда мусобақалар ташкилий қўмитасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Охирги суткалар ичида вирусни юқтириш билан боғлиқ саккизта янги ҳолат аниқланди.
Аввалроқ касалликка чалинганлар орасида икки нафар швейцариялик фристайлчи борлиги маълум қилинган эди. Бироқ кейинроқ спортчилар Олимпиада қишлоғида яшамаганлиги аниқланди.
Пхёнчханда Олимпиада ўйинлари 25 февраль куни якунланади.
Изоҳ (0)