Италия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жанубий Калабрия вилоятида амал қилувчи «Ндрангета» мафия гуруҳига қарши йирик операция ўтказди. 27 киши қўлга олинди, 100 миллион евродан ортиқ суммага тенг мол-мулк хатланди. Бу ҳақда 19 февраль, душанба куни Rai News 24 телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Операция 19 февраль куни эрта тонгда карабинерлар ва молиявий полиция ходимлари томонидан Италиянинг бир нечта вилоятларида ўтказилган.
Қўлга олинганлар мафия фаолиятига алоқадорлик, фирибгарлик, пулларни ювиш, актив ва маблағларни ноқонуний ўзлаштириш, ноқонуний молиявий фаолият юритиш ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари 100 миллион евродан ортиқ суммага тенг мол-мулк, кўчмас мулк ва банк ҳисобларини хатлаган.
Изоҳ (0)