Афғонистон шарқида камида 12 нафар тинч аҳоли кўмилган жой топилди. Бу ҳақда 19 февраль куни Tolo News телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Республика шарқидаги Нангархар вилояти Кот тумани маҳаллий аҳолиси қийнаб, отиб ўлдирилган одамлар кўмилган чуқур хандақни топган. Ҳалок бўлганлар ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларининг жазолаши қурбони бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Яқин вақт ичида ҳалок бўлганларни дафн этиш маросими ўтказилади. Маҳаллий ҳокимият ҳозирча вазиятни шарҳлашдан бош тортган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)