Футбол бўйича Италия А сериясининг 25-турига келиб Миланнинг «Интер» клуби Римнинг «Рома»сидан ортда қолишни бошлади.
Кетма-кет 5 та дурангдан сўнг «Интер» охирги ўйинни ўз фойдасига ҳал қилганди. Аммо кеча Спалетти жамоаси Генуяда имкониятни бой бериб қўйди. Бу эса пойтахт клубига қўл келди.
Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Шахтёр»га қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган «Рома» кечаги ғалабасидан кейин миланликлардан олдинга ўтиб олди.
Бугун — 18 февраль куни 2 та марказий ўйин бор. Бирида Турин дербисида «Торино» ва «Ювентус» майдонга чиқса, иккинчисида «Милан» ўз уйида «Сампдория»ни қабул қилади.
Италия А серияси 25-тур ўйинлари 17 февраль, шанба
«Удинезе» — «Рома» 0:2
Голлар: Ченгиз Юндер, 70 (0:1). Диего Перотти, 91+ (0:2).«Женоа» — «Интер» 2:0
Голлар: Андреа Раноккя, 45-авт (1:0). Горан Пандев, 59 (2:0).19 февраль, якшанба«Торино» — «Ювентус» 16:30«Наполи» — «Спал» 19:00«Болонья» — «Сассуоло» 19:00«Аталанта» — «Фиорентина» 20:00«Милан» — «Сампдория» 00:45
19 февраль, душанба«Лацио» — «Верона» 00:45
Изоҳ (0)