Амирлик йиғинида иштирок этаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби «Шаржа»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида зафар қучди.
«Шаржа» клуби Амирлик чемпионатида 7-ўринни эгаллаб турибди. У 2017 йилнинг сўнгида «Бунёдкор» вакили Отабек Шукуровни ўз сафига қўшиб олганди. Гарчи мазкур клубда ўйин амалиёти етарли бўлса-да, беллашув Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор»нинг ишончли ғалабаси билан якунига етди.
Ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Араб жамоаси 84-дақиқадаги пенальти сабаб бундан қутилиб қолди. «Бунёдкор» сафидан эса голларга Достон Ҳамдамов, Мурод Тошматов ҳамда Шоҳрух Гадоев муаллифлик қилди. Клуб сайтининг ёзишича, Гадоев 24 метрлар чамаси узоқликдан гол уришга муваффақ бўлган. Отабек Шукуров эса шаржаликлар сафида тўлиқ ўйнаган.
Ўртоқлик ўйини Шаржа, БАА 16 февраль, жума
«Шаржа» — «Бунёдкор» 1:3
Голлар: Достон Хамдамов, 6-пен (0:1). Мурод Тошматов, 29 (0:2). Шоҳрух Гадоев, 76 (0:3). Юсуф Саид, 84-пен (1:3).«Бунёдкор» бунга қадар Хитойнинг 2 та клубига қарши ўйнаб улгурганди. «Чунчин Lifan» билан ўйин 0:0 ҳисобида якунига етган бўлса, «Шандун Лунен» постига жавобсиз 4 та гол урилганди.
Изоҳ (0)