Европа Лигаси ғолиблиги учун кураш олиб бориши кутилган жамоалардан «Наполи» ўз майдонида мағлубият қабул қилиб олди.
А серияда пешқадам бўлиб турган неаполликлар кўринишидан бор эътиборини ички чемпионатга қаратишни ният қилган. Улар аввалроқ Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида «Сити» ва «Шахтёр» билан рақобатлаша олмаганди. Энди эса Европа Лигасида немис клубидан мағлубият қабул қилиб олди. Шу куни «Наполи»нинг бир қатор асосий фигуралари майдонга чиқарилмади.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби эса иродали ғалабани қўлга киритди. «Челси»дан ижара асосида олиб келинган Миши Бачуайи дебют ўйинидаёқ дортмундликлар учун 2 та гол уриб берганди. Бельгиялик футболчи бу сафар ҳам дублга эришиб, жамоасига муҳим ғалаба тортиқ қилди.
Мадриднинг «Атлетико» клуби Даниядан йирик ғалабага билан қайтишга эришди. Ла Лигада мавсумни ёмон ўтказмаётган Диего Симеоне жамоаси «Копенгаген»га ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Титанлар орасида энг осон рақиб «Арсенал»га дуч келганди. АПЛда кучли тўртлик у ёқда турсин, 5-ўринга илиниши ҳам даргумон бўлиб турган «тўпчилар» Европа Лигаси ғолиблигидан умидвор. Шу боис «Арсенал» рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Гаттузо бошқарувида секин-аста ўзига келаётган миланлик футболчилар ҳам ўз мухлисларини хурсанд қилиб, йирик ғалабани қўлга киритди. «Наполи» ва «Аталанта» қаторида эса Римнинг «Лацио» клуби ҳам мағлуб бўлди.
Европа Лигаси 1/16 финал 15 февраль, пайшанба
Изоҳ (0)