Хитойлик икки ойна ювувчининг бўрон вақтида учиб кетишига бир баҳя қолди. Ҳодиса акс этган видеога The Mirror эътибор қаратди.
Роликда ишчилар тахминан ўнинчи қават баландлигида тебранаётган осма кажавада ҳаёт учун курашаётганлигини кўриш мумкин. Шамол шиддати омонат конструкцияни тебратганлиги сабабли ойна ювувчилар пастга қулаб кетмаслик учун арқондан тутишга мажбур бўлган.
Охир-оқибатда улар бинонинг қувурини ушлаб, платформани тўғрилашга эришди.
Изоҳ (0)