Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўзига замонавий логотип танлаб олди. Бу ҳақда ташкилот сайти хабар берди.
ПФЛ бу борада эркин танлов эълон қилган бўлиб, якунда махсус комиссия келиб тушган ишларни ўрганиб чиққан ва мана шу вариантда тўхталишга қарор қилган. Аниқлик киритилишича, яқин орада расмий сайт ҳам янги кўринишга ўтади ва унда мана шу логотип акс этади.
Эндиликда ПФЛнинг бу логотипини Супер Лига ва Про-Лига клублари ҳам ўз фаолиятига киритиб қўяди. Уларнинг расмий хатлари, спорт либослари, стадионларидаги баннерларда янги лого акс этиб туради.
Аввалроқ клуб логотипи қуйида келтирилгани каби эди.
Изоҳ (0)