АҚШ Молия вазирлиги 2017 йил декабрь ойи якунида Россия 102,2 миллиард доллар суммасидаги Америка давлат облигациялари эгаси бўлганлигини маълум қилди. Россия киритган маблағлар бир йил давомида 18,7 фоизга ошган, деб ёзади «Газета.ru».
Декабрда қимматли қоғозларга киритилган маблағлар ҳажми 3,5 миллиард долларга қисқарганлиги таъкидланмоқда.2017 йил якунларига кўра, Россия АҚШ давлат облигацияларининг йирик эгалари рўйхатида 15-ўринни эгаллаган. Ғазначилик қимматли қоғозларига 1,1849 триллион доллар киритган Хитой рўйхатдаги биринчи ўрнини сақлаб қолган.
Изоҳ (0)