ХХРда одамнинг H7N4 парранда гриппи вирусини юқтириши билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига таяниб South China Morning Пост газетаси хабар берди, деб ёзади «РБК».
Вирусни Цзянсу провинциясида яшовчи 68 ёшли аёл юқтирган. Унда касаллик белгилари 2017 йилнинг 25 декабрида пайдо бўлган. У 1 январь куни шифохонага ётқизилган, уч ҳафтадан сўнг у ердан чиққан. Аёл яқинидаги кишилардан ҳеч ким касалликни юқтирмаган.
Хитой расмийлари аҳолини тирик уй паррандаларини харид қилмаслик ва бошқа қушларга тегинмасликка чақирди.
Изоҳ (0)