Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания қироли Абдулла II 15 февраль куни икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Абдулазиз Комилов ушбу сана муносабати билан Иордания ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафадийга мактуб йўллади.
«Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини самимий қутлашдан беҳад мамнунман», — дейилади мактубда.
«Ўзаро ишонч, ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларига асосланган ўзбек-иордания муносабатлари ўтган қисқа вақт — 25 йил мобайнида ўзининг юқори поғоналарига кўтарилди. Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги узоқ муддатли ва кенг қамровли шериклигимиз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали бундан кейин ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида сезиларли кенгайиб, чуқурлашиб боришига ишонаман», — таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз мактубида.
Изоҳ (0)