Зимбабве «Демократик ўзгаришлар ҳаракати» мухолифатчи партияси етакчиси Морган Tcвангираи саратонга қарши узоқ курашдан сўнг 65 ёшда ЖАРда вафот этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Унинг вафот этганлигини тасдиқлай оламан, — дейди мазкур партия раиси ўринбосари Элиас Мудзури. — Бу ҳақда менга унинг оиласи хабар берди».
Морган Tcвангираи Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг асосий мухолифатчиси эди. У 2002 йилда президентлик сайловларида қатнашган, бироқ уларда Мугабега ютқизган. 2008 йилда мухолифат етакчиси яна давлат раҳбари лавозимига номзодини қўйган. Уларнинг биринчи турида ғалаба қозонган Морган, иккинчи турида иштирок этишдан бош тортган ва расмийларни сайловчиларни қўрқитиш ва мухолифат тарафдорларига нисбатан зўравонлик компанияларида айблаган.
Изоҳ (0)