Флорида штати Паркленд шаҳрида мактаб ўқувчиларига қарата ўт очган Николас Круз 15 февраль, пайшанба куни судда жавоб беради. Бу ҳақда адвокатлар маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Ҳуқуқ-тартибот органлари Круз яшаган уй ва бошқа жойларда тинтув ўтказаётганлиги маълум қилинди.
Круз мактабда ўт очган AR-15 винтовкасини 2017 йилда харид қилган.
Круз фойдаланган компьютер сайтларини ўрганган полиция қуролнинг турли намуналари акс этган кўплаб суратларни топди. Полиция фикрича, суратлар ва бошқа материаллардан у зўравонликка мойил бўлганлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.
Маҳаллий шерифнинг маълум қилишича, 19 ёшли Круз аввал мактаб ўқувчиси бўлган, бироқ интизомий сабабларга кўра, ундан четлатилган.
Изоҳ (0)