Сурия темир йўлларига жанговар ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар 530 миллиард лирани (1,03 миллиард доллар) ташкил этди. Латакия темир йўллари директори Аднан Витар мамлакатга энг камида 130—150 та янги тепловоз зарур эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Жанговар ҳаракатлар оқибатида етказилган зарар 530 миллиард лирани ташкил этди, ҳозир атиги тўртта тепловоз ишламоқда», — деди у.
Сурия темир йўлларининг умумий узунлиги мамлакат ҳудудида жанговар ҳаракатлар бошлангунга қадар 2,75 минг километрни ташкил этар эди. Террорчилар ҳаракатлари оқибатида беш йил аввал темир йўл инфратузилмаси деярли тўлиқ вайрон бўлди.
Изоҳ (0)