31 январь куни Москва вилоятининг Пушкино тумани Софрино қишлоғида кекса аёлни ёнғиндан қутқариб олган самарқандлик Нуриддин Қирғизов ҳақида олдинроқ хабар берилган эди. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига ахборотига кўра, Нуриддин Қирғизов бу иши учун мукофотга тақдим этилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Аёлни қутқариб олиб, ўзи оғир жароҳат олган Н. Қирғизовга Пушкино шаҳридаги шифохоналардан бирида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими ходими беморни йўқлади.
Пушкино шаҳри маъмуриятининг маълум қилишича, Н. Қирғизов Россия фуқаросини қутқаргани учун медаль билан тақдирланади.
Изоҳ (0)