Пекин полицияси ой тақвими бўйича яқинлашаётган Янги йил муносабати билан жамоат жойларда хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу ҳақда 14 февраль, чоршанба куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Жамоат хавфсизлиги органларининг 900 мингга яқин ходими Пекин кўчаларини патруль қилмоқда», — таъкидлайди агентлик. Савдо марказлари, метро, бозорлар, вокзаллар ва автобус станциялари ҳудудларида кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий этилган.
Кучайтирилган хавфсизлик чоралари байрам кунлари давомида амал қилади.
Изоҳ (0)