Ливия жануби-ғарбида Сомали ва Эритреядан ташриф буюрган 30 нафар муҳожир йирик йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, Бани Валид шаҳри яқинида трассадан ўтаётган юк машинаси ағдарилиб кетган. Унинг ичида 300 нафар муҳожир бўлгани тахмин қилинмоқда.
ЙТҲ оқибатида, шунингдек, юздан ортиқ одам жароҳатланган.
Изоҳ (0)