Боливияда 10 февраль, шанба куни бошланган миллий карнавал давомида 40 киши ҳалок бўлди, яна 124 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Карлос Ромеро маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«40 киши ҳалок бўлди. Афсуски, назоратга қарамасдан, карнавал давомидаги ўлим ҳолатлари ва шикастланишлар сони катта», — дейди вазир.
Унинг сўзларига қараганда, ҳалок бўлганлардан 16 нафари ЙТҲ қурбони бўлган, саккиз нафари Оруро шаҳрида 10 февраль куни газ баллонининг портлаши оқибатида ҳалок бўлган.
Жабрланганлардан 51 нафари айнан газ баллони билан боғлиқ ҳодиса оқибатида жароҳатланган.
Изоҳ (0)