Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг «B» гуруҳида 1-тур беллашувларига якун ясалди. Унга кўра, Тошкентнинг «Локомотив» клуби тўплар нисбатига кўра пешқадам бўлиб турибди.
«Темирйўлчилар» халқаро майдондаги иштирокини «Ал-Ваҳда» клубини 5:0 ҳисобида таслим қилиш билан бошлаган бўлса, гуруҳдаги иккинчи ўйинда Қатар етакчиси «Ал-Дуҳайл» иродали ғалабани қўлга киритди. Форсларнинг «Зоб Оҳан» клубини қабул қилган қатарликлар 75-дақиқадан бошлаб 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди.
Гуруҳда 3-тур беллашувлари 19 февраль куни бўлиб ўтади. Унда «Локомотив» Эронда меҳмон бўлса, Қатар жамоаси Амирликларга ташриф буюради.
Изоҳ (0)