Синай яриморолининг шимолий ва марказий туманларидаги кенг кўламли аксилтеррорчилик операциясида иштирок этаётган Миср армия бўлинмаси ўн нафар жангарини йўқ қилди, яна 400 гумонланувчини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучларининг 13 февраль, сешанба куни тарқатилган баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP

Қўлга олинганлар орасида чет элликлар ҳам борлиги таъкидланмоқда.

Шунингдек, террорчилар томонидан фойдаланилаётган 20 га яқин транспорт воситаси, жангарилар омборлари йўқ қилинган, 80 га яқин портловчи қурилма аниқланиб, зарарсизлантирилган.