Қаршининг «Насаф» клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини йирик мағлубият билан бошлади.
Одил Аҳмедов ва «Шанхай СИПГ» Чемпионлар Лигасининг илк туридан сўнг гуруҳ пешқадамига айланиб олди
Теҳронда «Персиполис» меҳмони бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдлари дарвозадан 3 та гол ўтказиб юборди ва бунга бирор марта ҳам жавоб бера олмади. «Насаф» гуруҳ босқичига плей-офф ўйини орқали йўл олган бўлиб, 30 январь куни Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клубини 5:1 ҳисобида таслим қилганди. Гуруҳ босқичининг савияси анча юқори экани Теҳрондаги ўйинда кўринди.«Персиполис» Эрон чемпионатининг 23-туридан сўнг 54 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди. У энг яқин таъқибчиси бўлган «Зоб Оҳан» клубидан 16 очко илгарилаб кетгани эътиборга молик. 23 тур давомида теҳронликлар фақатгина 1 та беллашувда мағлубият аламини тотиб кўрган, яна 16 тасида рақибларини таслим қилишга эришганди.
Мазкур гуруҳдаги иккинчи ўйинда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби сафарда иродали ғалабага эришди. Шу тариқа испаниялик Хави жамоадошлари ҳам ўз имкониятини илк турданоқ яхшилаб олди.
«C» гуруҳида 2-тур беллашувлари 20 февраль куни бўлиб ўтади. Унда «Насаф» Қаршида «Ал-Васл»ни қабул қилса, «Персиполис» Доҳада Хави тўп сурадиган «Ас-Садд» меҳмони бўлади.
Чемпионлар Лигаси «C» гуруҳи. 1-тур 13 февраль, сешанба
Изоҳ (0)