Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мазкур лойиҳа билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини белгилаш назарда тутилмоқда.
Хусусан, лойиҳага асосан таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш олий таълим бўйича бевосита Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)