Қулай ва арзон пластиклар узоқ вақт давомида инсониятни қуршаб олди. Улар пластикни қандай қилиб утилизация қилиш ва ҳатто уни ўз организмидан чиқариш ҳақида қайғурмади. Бироқ вақт ўтиши билан илмий адабиётларда инсонлар соғлиғидаги бисфенол А (BPА, пластик ишлаб чиқаришда қўлланади) билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиб берувчи ишлар пайдо бўлди, деб ёзади «Наука».
Бу модда асосан пластик ўрамдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан пластик бутилкалардаги ичимликлар таркибида бўлади. Шифокорлар мазкур модда мия, шунингдек, репродуктив ва эндокрин тизимига салбий таъсир кўрсатишини тахмин қилмоқда. Унинг организмга тушиш хавфига кўпроқ ўсмирлар дуч келади.
Бисфенол А Эксетер университетидан Лорна Харрис ва Тамара Галлоуэй бошчилигидаги янги тадқиқот объектига айланди. Олимлар, биринчи навбатда, 17 ёшдан 19 ёшгача бўлган 94 нафар тажриба иштирокчисининг пешобидаги бисфенол А ни ўлчади. Шундан сўнг уларга хавфли модданинг организмга тушишини чекловчи парҳез тайинланди. Парҳезга бир ҳафта амал қилган ўсмирларда бисфенол А нинг камайиши кузатилмади.
Тадқиқот муаллифлари фикрича, хавфли модда кундалик ҳаётда жуда кенг тарқалганлиги ва ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаммаси ҳам ўрамлар таркиби ҳақидаги маълумотларни истеъмолчига тақдим этмаслиги тажриба муваффақиятсизлигига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)