Ўлик денгиз ҳудудида 6 500 га яқин гигант карст воронка юзага келди. Улар уйларни ютиб юбориб, йўлларни вайрон этмоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ўлик денгиз қуриб бормоқда ва ҳар йили бир метрдан ортиқроқ масофага чекинмоқда. Сув чекингандан сўнг туз чўкмалари қолади. Улар қуриб, ер чўкади ва улкан воронкаларни ҳосил қилади. Улардан энг йириклари диаметри 40—50 метрга етади.
Исроиллик мутахассис Эли Раз карст воронкаларини 17 йилдан бери ўрганиб келади. У Ўлик денгиз экологик инқирозига одамлар эътиборини қаратиш ва бунга жавоб топиш керак деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)