Россиянинг Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокатга учраган ердан икки тананинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Дастлабки маълумотларга қараганда, икки тананинг қолдиқлари топилди», — маълум қилди фавқулодда хизматлар вакили.
Эслатиб ўтамиз, «Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти пойтахт вилоятида ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)