Германиянинг Mercedes-Benz автоконцерни ижтимоий тармоқдаги нотўғри реклама учун хитойликлардан узр сўрашга мажбур бўлди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Можаро Mercedes рекламачилари Instagram’га оқ автомобиль суратини «Вазиятга турли нуқтаи назардан қаранг ва сиз янада кўнгли очиқ инсонга айланасиз» сўзлари билан жойлаштиргандан сўнг бошланди. Бу сўзларнинг муаллифи сифатида Далай-лама кўрсатилган.
Кейинги бир неча соат ичида тармоқнинг хитойлик фойдаланувчилари рекламада Тибет етакчисининг сўзлари келтирилганлиги учун минглаб дарғазаб изоҳлар қолдирди.
Шундан сўнг баҳсли ёзув ўчирилган, шунингдек, Twitter’нинг хитойча муқобили — Weibo’да узр сўралган.
Изоҳ (0)