11 февраль куни Россиянинг Астраханm шаҳридаги уйлардан бирида рўй берган ёнғинда тўрт киши, шу жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фавқулодда хизматлар хабарига кўра, воқеа шаҳарнинг марказий туманларидан бирида юз берган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, 1986 йили туғилган эркак, 1956 йили туғилган аёл, шунингдек, 2010 ва 2014 йиллари туғилган болалар ҳалок бўлган.
Ёнғинда 11 квартирадан иборат уйда юз бериб, 60 квадрат метр ҳудудни қамраб олган. Уйдан ўн киши эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)