Андижонлик эркак автомобиль рақамлари нархларининг вилоят рекордини янгилади. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.
Ўтган йил сентябрида ишга туширилган чиройли автомобиль рақамларини сотиш аукционида ўрнатилган рекорд янгиланиши ҳали қийин бўлса ҳам, вилоят миқёсида янги рекорд ўрнатилди, дейилади хабарномада.
Андижон вилоятида аукцион ишга туширилганидан буён жисмоний шахслар умумий қиймати 1,5 миллиард сўмдан ошадиган юздан ортиқ рақам сотиб олди. Энг қиммат рақам «А 001 АА» бўлди — у 83 миллион сўмга сотилди.
Ундан кейинги ўринларни «007 ААА» ва «777 БАА» рақамлари эгаллади.