«Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти Жаҳон банки миссияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади UzDaily.
Учрашувнинг асосий мақсади нефть-газ секторини бюджетдан қўллаб-қувватлаш ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳаларини молиялаштириш масалаларини муҳокама этишдан иборат бўлди.
Ўзбекистон томони банк миссиясини нефть-газ секторидаги ислоҳотлар ва компаниянинг халқаро бозорда иштирок этиш режалари ҳақида хабардор қилди. Ўзбекистонда газ етказиш ва газлаштириш бўйича бош схема ишлаб чиқарилаётганлиги таъкидланди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Жаҳон банкига инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш, тариф сиёсати ва бош схеманинг бошқа компонентларини ишлаб чиқишда иштирок этишни таклиф қилди.
Томонлар кўриб чиқилган масалаларни муҳокама қилиш учун яна бир нечта учрашув ўтказишга келишди.
Изоҳ (0)