Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия, Туркия ва Эроннинг Сурия бўйича биргаликдаги ишлари ва ушбу форматдаги янги алоқаларини телефон орқали муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
«Россия, Туркия ва Эроннинг Сурия йўналишидаги биргаликдаги ишларини давом эттириш аҳамиятига урғу берилди, — дейилади хабарда. — Ушбу форматдаги янги алоқаларнинг истиқболлари муҳокама қилинди».
Шунингдек, икки етакчи суҳбатида Сурияда деэскалация зоналарини ташкил этиш ҳақидаги Остона келишувига аниқ ва сўзсиз риоя этиш аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Путин ва Эрдўғон террорчиларга қарши курашиш учун РФ ва Туркия қуролли кучлари ва махсус хизматлари ҳаракатларини мувофиқлаштиришни кучайтиришга келишди.
Изоҳ (0)