Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги Наманган вилояти Норин тумани Думар қишлоғи фуқароси Улуғбек Ирисбоевга «Ўзбек шашкаси» номли ихтироси учун муаллифлик ҳуқуқини берди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Шашкаларнинг кўплаб: рус, инглиз, Бразилия, Чехия, турк, португал, Канада, француз ва бошқа турлари мавжуд. Улар бир-биридан ўйин майдони ва қоидалари билан фарқланади.
Ўзбек шашкаси учун 100 катакли тахта ва 40 та — ҳар бир ўйинчи учун 20 тадан дона қўлланилади. 90 ёки 110 катакли тахтадан ҳам фойдаланиш мумкин. Ўйиннинг асосий ўзига хос жиҳати шашкалар: улар анъанавийсига қараганда йирикроқ ва икки ранг: бир томондан оч, иккинчи томондан тўқ рангга бўялган. Ўйин икки партияда: дастлаб оқ катаклар, сўнгра қора катакларда ўтказилади.
Улуғбек Ирисбоевнинг ҳикоя қилишича, у талабалик йилларидан буён ўзбек шашкасини яратишни орзу қилган. Унга бу ишда қизи ва жияни ёрдам берган, улар биргаликда ўйин қоидалари, назарияси ва амалиётини яратган.
Изоҳ (0)