9 февраль куни Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта масалатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурига кўра ҳукумат, ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.
Изоҳ (0)