Ўзбекистонда жорий йилда 346 мингтадан кам бўлмаган доимий иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда. Бу Президентнинг 2018 йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги 3 февраль кунги фармонида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
168,2 минг киши саноат, қишлоқ хўжалиги ва инвестицион лойиҳалар доирасидаги хизматлар соҳасида иш билан таъминланиши кутилмоқда.
46,6 минг иш ўрнини қишлоқ жойларда арзон турар-жойлар, кўп хонадонли уйлар, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари қурилиши ҳисобидан ташкил этиш режалаштирилмоқда.
10,6 минг киши янги мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектларининг қурилиши ва реконструкция қилиниши натижасида ижтимоий инфратузилма янги муассасаларининг ишга тушиши ҳисобидан иш билан таъминланади.
169,5 минг киши, жумладан, 140,1 минг иш билан банд бўлмаган фуқаро, айниқса кам таъминланган оилалар аъзолари мавсумий ва вақтинчалик ишларга жалб этилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, 25,9 минг меҳнат билан банд бўлмаган шахсни касбга ўқитиш марказларида касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)