Япониянинг якудза жиноий тўдаларидан энг йирикларидан бири «Кобе Ямагути-гуми» бошлиғи Осаму Тераока давлат техник кўригидан ўтганлик ҳақидаги талонсиз автомобиль бошқаргани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда 7 февраль, чоршанба куни Kyodo агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бундан ташқари, ҳибсга олинганга бошқа айбловлар ҳам эълон қилиниши мумкин. Тергов у жиноий тўданинг Авадзи шаҳридаги штаб-квартирасига аллакимларнинг ташриф буюришига йўл қўйиб суд талабини бузган деб ҳисобламоқда. Суд қарорида бинодан мажлислар ўтказиш учун фойдаланиш тақиқланган эди.
Ҳибсга олиш учун сабаб бўлган қоидабузарлик 23 январь куни содир этилган. Японияда бундай йўл қоидабузарлиги учун 300 минг иен (2,7 минг доллар атрофида) миқдорида жарима ёки олти ойгача қамоқ жазоси таҳдид қилиши мумкин.
Изоҳ (0)