Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бир қатор ўйинлар ўтказган ҳимоячи Даврон Ҳошимов фаолиятини Наманганнинг «Навбаҳор» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Ҳошимов билан 1 йиллик келишувга эришилган. Футболчининг олдида бир қатор вариантлар бор бўлса-да, у айнан «Навбаҳор»ни афзал билган.
«Пахтакор» собиқ футболчиси бунга қадар «Қўқон-1912» машғулотларида иштирок этиб келаётганди. Аввалроқ Тошкент грандини Жавоҳир Соҳибов, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев каби футболчилар ҳам тарк этганди.
Изоҳ (0)