Колумбиянинг Ла Канделария монастирида тасодифий кашфиёт амалга оширилди. Экскурсия давомида тош плиткалардан биридаги силуэт ўн ёшли бола эътиборини тортди, деб ёзади National Geographic.
Бола топилмани суратга олди ва бир неча кундан сўнг уни палеонтологик тадқиқотлар маҳаллий маркази мутахассисларига кўрсатди. Улардан бу тош қотган қолдиқлар ҳақида Канада Альбертa университети олимлари хабар топди ва уни тадқиқ этди.
Мазкур топилма 2014 йилда топилган эди, бироқ илмий иш натижалари ҳақида фақат 2017 йилга келибгина маълум бўлди. Олимлар жамоаси топилма ёши 90 миллион йилдан кам эмаслигини аниқлади: бу балиқ Жанубий Америка ғарбида андлар шаклланмасдан аввал сайёрада яшаган.
Балиққа Candelarhynchus padillai номи берилди.
Изоҳ (0)