Тошкентнинг Учтепа туманида 4 февраль куни фожиа билан якунланган ҳодиса юз берди, деб ёзади «Podrobno.uz».
ИИВнинг маълум қилишича, 1989 йилда туғилган руҳий касал фуқаро О.Бороненко тонгги соат учда уйи яқинида юзага келган можаро оқибатида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биринчи курс талабаси М.Мамажоновнинг кўксига пичоқ урган.
Ҳодиса оқибатида 20 ёшли йигит воқеа жойида ҳалок бўлди. 28 ёшли аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди. Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)