Тайвань полицияси Гаосюн шаҳри портидаги рейд давомида балиқчилик кемаларининг биридан орол тарихидаги энг йирик наркотиклар партияси — 1,3 тоннага яқин кетаминни мусодара қилди. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Полицияга йирик наркосиндикат ушбу порт орқали наркотикларни Тайванга етказиб бера бошлаганлиги ҳақидаги хабар келиб тушгандан сўнг ушбу порт кузатув остига олинди. Бортида тақиқланган моддалар юки топилган кема балиқ овлаш учун жуда камдан-кам фойдаланилгани учун полиция диққатини ўзига тортди.
Ўтган дам олиш кунлари шубҳали кема денгизга чиқди ва портга қайтгандан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан унда тинтув ўтказилди. Тинтув давомида полиция ходимлари кема совуткич камераси остига яширилган 126 полиэтилен пакетни топди. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, қўлга олинган наркотиклар партияси 100 миллион доллардан ортиққа баҳоланди. Кема капитани ва унинг бортидаги беш нафар балиқчи қўлга олинди.
Изоҳ (0)