Россиянинг КХДРдаги элчиси Александр Мацегора Шимолий Кореядаги гуманитар вазият БМТ томонидан жорий этилган санкциялар туфайли ёмонлашаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Гуманитар вазият бир неча жиҳатдан ёмонлашмоқда. Бугун Шимолий Кореянинг қийналаётган аҳолисига гуманитар ёрдам, жумладан озиқ-овқат етказиш деярли имконсиз. Бу шу ерга ташрифим мақсадларидан бири», — деди у.
Аввалроқ АҚШ КХДРни кескин танқид қилганлигига қарамасдан, БМТ каналлари орқали Шимолий Корея аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттираётганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)