Американинг Жанубий Каролина штатида яшовчи Эрика Шульбред Amazon интернет дўкони орқали харид қилинган соч учун фендан фойдаланишга қарор қилди. Аёл фен ёқилганда ғалати товушлар чиқараётганлигини эшитиб, уни камерага ола бошлади. Бир неча сониядан сўнг фенда дастлаб милтиллаган олов пайдо бўлди, кейинроқ у алангага айланди. Аёл видеоёзувни Facebook’га жойлаштирди.
Аёл қўлини куйдириб олди, бироқ камерага олишда давом этди. «Мен ҳамон бироз шокдаман. Фенни ўчира олмадим, уни ўчириб-ёққич эса фақат алангани кучайтирди. Фенни сувга тушириш ҳақида ўйладим, бироқ уни розеткадан чиқариб олиш давомида қўлимни куйдириб олдим. У ёнишда давом этди. Шунда уни сув остига қўйдим», — дея ҳикоя қилади жабрланувчи The New York Post нашрига.
Америкалик аёл билан юз берган ҳодиса Facebook фойдаланувчиларини ҳайратлантирди. Баъзилар унга ҳамдардлик билдирса, бошқалар Шулбред янглишиб Илон Маскнинг ўтсочарини харид қилганлиги ҳақида ҳазил қилди.
Ҳодиса ошкор бўлгандан сўнг фен сотувдан олиб ташланди, харидорга унинг пуллари қайтарилди.
Изоҳ (0)