АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Американинг Гуантанамодаги (Куба) ҳарбий-денгиз базасида жойлашган террорчилар учун махсус қамоқхона ишини яқин келажакда тўхтатиш учун асос кўрмаяпти. Бу ҳақда 5 февраль, душанба куни Давлат департаментининг терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича координатори Нейтан Сейлс Нью-Йоркнинг халқаро алоқалар бўйича кенгашидаги чиқишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳарбий давр қонунлари бўйича ҳибсга олиш имконияти сақланиб қолиши керак. Маъмурият буни вазият талаб қилса келажакда мазкур воситани қўллаш ҳуқуқини сақлаб қолмоқчи эканлигимизни тушуниш имконини берди», — дейди Давлат департаменти вакили.
Сейлснинг аниқлик киритишича, Трамп маъмурияти нуқтаи назарига кўра, Вашингтон экстремистларни Гуантанамодаги махсус қамоқхонага қамаш ҳуқуқига эга, чунки АҚШ терроризмга қарши 2001 йилда эълон қилинган урушни ҳамон давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)