Каталониянинг «Барселона» клубини Испания Ла Лигасида мағлуб этадиган жамоа мавсум бошидан буён топилмаяпти.
Эрнесте Вальверде бошчилик қилаётган клуб 22-турни «Эспаньол» майдонида ўтказиб, мағлубиятдан қутилиб қолди — 1:1. Бу эса жамоага 2009/10 йилги рекордни янгилаш имконини берди. Гап шундаки, Хосеп Гвардиола бошчилик қилган ўша мавсумда каталонияликлар кетма-кет 21 та турни мағлубиятсиз ўтказган ва 22-турга келибгина «Атлетико»дан енгилганди — 1:2.
Айнан мавсум бошидан буён ҳисобланган серияда Эрнесто Вальверде бошчилик қилаётган клуб илғорроқ чиқиб қолди. Чунки жамоа 22-турда ҳам мағлуб бўлмади. Буёғига «Барселона» мана шу рекордни давом эттириш имкониятига эга. Келаси турни жамоа 11 февраль куни ўз майдонида «Хетафе»га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)